Биз ҳақимизда
Биз ҳақимизда
Бизнинг тарихимиз 2020 йилда бошланган — дунё тўхтаб қолган, ва у билан бирга авиапарвозлар соҳасидаги стартупимиз ҳам. Кутиш ўрнига, биз ҳаракатни давом эттиришга қарор қилдик. Шунда бир ғоя пайдо бўлди: агар айрим бозорлар ёпилса — бошқаларини очиш керак.
Биз барчасини нолдан бошладик: офиссиз, жамоасиз, компаниясиз — фақат заводлардан тўғридан-тўғри керакли товарни топиш истаги бор эди. Илк келишувлар шериклик асосида бўлган: ишлаб чиқарувчиларни топдик, мижозларни жалб қилдик ва комиссия олдик.
Орадан бир йил ўтиб, биз Хитойда ўз компаниямизни очдик ва Akfa, Discovery Invest, Artel, Texnopark каби брендлар билан ҳамкорликни бошладик.
2022 йилда эса англадик: талаблар тобора кўпроқ давлат ташкилотларидан келмоқда. Шу тарзда United-Bridge Ўзбекистонда ташкил этилди.
Бугунги кунда United-Bridge — бу шунчаки ном эмас. Бу ғоя.
Биз эҳтиёж ва ечим, мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, мижоз ва завод ўртасидаги мўлжалли кўприк бўлишни истаймиз.
Бизинг миссиямиз
Бирлаштириш. Енгиллаштириш. Соддалаштириш.
Биз ташқи иқтисодий харидлар мураккаб бўлиши шарт эмас, деб ишонамиз. Бизнинг мақсад — уларни ҳамма компаниялар учун тушунарли, ишончли ва етарлича қулай қилиш.
Биз шунчаки товар ташимаймиз.
Биз муаммони бошидан охиригача ҳал қиламиз.